Музокаралар давомида “Getwork” хусусий бандлик агентлигининг Навоий вилоятида филиалини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, касбий таълим тизими билан ҳамкорликда аҳолини меҳнат бозори талабларига мос равишда тайёрлаш, уларнинг касбий кўникмаларини ошириш ва бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ушбу ташаббус орқали аҳолини иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш, хорижда меҳнат фаолиятини қонуний ва хавфсиз ташкил этиш ҳамда фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга қаратилган ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.