Bosh sahifa / Навоий архитектура ва қурилиш техникуми

Навоий архитектура ва қурилиш техникуми

 

   







Навоий архитектура ва қурилиш техникуми

Manzil: qiziltepa tumani, Vang`ozi  ma’allasi. Tel:97-555-82-77 E-mail:nav.qqk@umail.uz

Техникум директори:   Русулов Умар Салоҳиддинович 90118-33-73

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Профессионал таълим тизимини янада  такомиллаштиришга  доир қўшимча  чора-тадбирлари  тўғрисидаги” 2019 йил 6 сентябрда   ПФ-5812 сонли фармонига мувофиқ Навоий  вилоятида Қурилиш вазирлиги таркибидаги  Қизилтепа Қурилиш   коллежи ташкил этилди.

Коллеж  540  ўринга  мўлжалланган 14 та йўналиш бўйича синф хоналари  мавжуд, 1 та спорт зали, 170 ўринли ошхона, 300 ўринли ётоқхона ташкил қилинган бўлиб, Германия лойиҳаси асосида жихозланган йўналишлар кесмидаги  ўқув устохонаси  мавжуд.                                                 

 Коллежда 2020-2021 ўқув йилида жами 10 та тайёрлов йўналишлар кесимида 85 нафар  давлат гранти асосида 45 нафар тўлов кантракти асосида жами 130 нафар ўқувчи қабул килинди

 1. Умумқурилиш ишлари устаси 

 2. Сув таъминоти ҳамда канализация тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси 

 3. Қурилиш электр тармоқлари монтажчиси 

 4. Тикувчи 

 5. Электр тармоқларини таъмирлаш электр мантиёр

 6. Автомобилларни таъмирлаш чилангари

 7. Йўл қурилиш ва кўтарма транспорт машина ва механизмлар машинисти                       

 8. Компютер тизимлари ва мажмуалари

 9. Бухгалтерия

 10. Турар- жой коммунал хўжалиги устаси 

   Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2021 йил 25январдаги  “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4962-сонли қарорига асосан Қизилтепа қурилиш коллежида қурилиш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш Маркази  

Қурилиш вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг амалиёт ўташлари учун май ва июнь ойида бир дона ИСУЗУ автобуси, бир дона КАМАЗ юк ташиш автомашинаси, бир дона 32 тонналик КАМАЗ КРАН автомашинаси олиб берилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги ПҚ-5241-сон қароригаасосанСамарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти қарашли Навоий архитектура ва қурилиш техникуми ташкил этилди. 2021-2022 ўқув йилида  техникумда  Архитектура,  Бино ва иншоотлар қурилиши,  Кран машинисти, Қурилиш электр монтажчиси, Бухгалтер, Компютер инжинеринги, Тикувчилик йўналишлари мавжуд.       

28-10-2021, 10:24
Ortga qaytish