Bosh sahifa / Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибига киритилган асосий янгиликлар

Яқинлашиб келаётган устоз ва мураббийлар куни олдидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (572-сон, 17.09.2021) қабул қилинди.

Қарор билан педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибига киритилган асосий янгиликлар:

👉Педагогларга малака тоифаси беришда аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди

 (https://t.me/uztdi/3197)👉Қоғоз шаклдаги аттестация сертификати бериш бекор қилиниб, QR-код қўйилган электрон сертификат бериш жорий этилади

 (https://t.me/uztdi/3198)👉Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига аттестациядан ўтиб тоифа олиш ҳуқуқи берилади

 (https://t.me/uztdi/3199)👉Иш жойи ўзгарган педагоглар малака тоифаларини йўқотмайди

 (https://t.me/uztdi/3200)👉Педагог кадрлар аттестацияси йил давомида ўтказилади

 (https://t.me/uztdi/3201)👉Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди педагоглар рўйхати тасдиқланди

 (https://t.me/uztdi/3202)👉Ўқувчилари ғолиб ва совриндор бўлган педагогларга малака тоифаси тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади

 (https://t.me/uztdi/3203)👉Давлат мукофотлари соҳиблари, “Устоз” миллий мукофоти ғолиблари ҳамда Worldskills мусобақалари ва фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаганларнинг тоифаси бир поғона оширилади

 (https://t.me/uztdi/3204)❗️ Таъкидлаш  жоизки, қарорга асосан педагог ходимларга малака тоифасини беришнинг янги тизими 2022 йил 1 январдан бошлаб жорий қилинади. 

Ушбу қарор билан педагог кадрлар аттестациясига оид бир қатор янгиликлар киритилган бўлиб, улар ҳақида Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали батафсил маълумот бериб борилади.

22-09-2021, 15:30
Ortga qaytish