#Эслатма Бугун аттестация учун мурожаат юборишнинг охирги куни
2022 йилги аттестатцияда рўйхатдан ўтиш қачон, қандай тартибда бўлади?
Низомга кўра, аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита давлат хизматлари марказлари орқали, ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.
2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади.
✅ Биринчи аттестацияда:
👉 Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади;
👉 Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
👉 Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.
✅ Иккинчи аттестацияда:
👉 Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади;
👉 Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
👉 Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.
Демак, бугун, яъни 28 февраль куни биринчи аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиб, мурожаат юборишнинг охирги куни ҳисобланади.


















