Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рамзи мамлакат ҳудудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар байроқларига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттирган ҳолда Республика табиатига хос хусусиятларни, халқимизнинг миллий ва маданий ўзлигини ҳам акс эттиради. 

 "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

 Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенгдир.  Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи муаллифи -  Aнвар Мамажонов.