Умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчиларини касбга ўқитиш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Навоий вилояти хокимлиги, Навоий вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ҳамда Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси ўртасида тузилган учтомонлама Меморандумнинг мақсади умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда, келажакда уларнинг таълимни давом эттиришлари ёки эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш, қисқа муддатли курсларни ташкил этиш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳисобланади.