Ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий равишда «ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни» сифатида нишонланади. Бу санада ОИТС билан оғриганларни қўллаб-қувватлаш, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсад қилинади.
Бу юқумли касаллик ижтимоий касалликдир!
Шунинг учун у кенг маънода нафақат иқтисодий, сиёсий зарар келтиради, шунингдек, оилавий, руҳий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шундай экан касалликнинг олдини олиш, даволаш, тарқалишини чеклаш ишларида ақл-заковат билан иш тутиш катта аҳамиятга эга.



















