⚡️Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади
Президент қарор (https://lex.uz/docs/5495533)ига мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилиши белгиланган.
▶️ Назорат тузилмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади, бу мазкур тузилмаларнинг мустақил равишда фаолият юритишини таъминлайди.


















