"Ayol borki olam munavvar" mavzusida davra suhbati o'tkazildi.
БАҲОР КЕЛДИ СЕНИ СЎРОҚЛАБ...
Баҳор барчага муборак бўлсин! Янгиланишлар олиб келсин. Яхшиликлар олиб келсин.
Юртимизга меҳру муҳаббат, гўзаллигу нафосатнинг майин созини чалиб БАҲОР кириб келмоқда. Болаларнинг тилида боли, ўрикларнинг гулгун хаёли билан она ер ўзининг мафтункор ва сержило тўнини киймоқда. Дилларда баҳор васфи, ҳаяжон рақси. Деҳқоннинг ер билан сирлашиши, ризқу-рўзимиз мўл, дастурхонларда, оилаларда барака баҳордаги оппоқ ниятга уйғунлашиб, юрт жамолига кўрк қўшаверсин.
Илк баҳор куни миллатимизнинг оташин шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун. Бу буюк қалб баҳорнинг чинакам куйчиси бўлган.
Устоз шоира Зулфияхон сатрларидан:
Салқин саҳарларда, бодом гулида
Бинафша лабида, ерларда баҳор,
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор…
- 1 2



















