Хитойнинг СС7 компанияси директори Пан Минг ва Навбаҳор Касб-ҳунар мактаби ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

 Жорий йилнинг 12-январь куни Навоий вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари К.Ҳасанов, Навоий вилоят Миграция агентлиги раҳбари Қ.Ражабов, Навбаҳор туман касб-ҳунар мактаби директори Ж.Шомуродов ҳамда Хитойнинг СС7 компанияси ижрочи директори Пан Минг лар иштирокида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ўзаро ҳамкорлик шартномасидан кўзланган асосий мақсад касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини ўз мутахассисликлари бўйича  СС 7 компаниясида иш билан таъминлашдан иборат. Шунингдек Шартнома имзолаш маросимида СС7 компанияси томонидан касб-ҳунар мактабига ўзаро манфаатли  ҳамкорликка миннатдорчилик тариқасида 10.000000 сўмлик жиҳозларни тақдим этди.

Prezidentning besh tashabbusi

MAXSUS IMKONIYATLAR

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish
?

Ekran suxandoni