
Aлишер Навоий ўзбек маданияти, адабиёти тарихидаги улуғ сиймолардан бири. У ўзининг ҳаёти, ижодини ҳаққа ва халққа бағишлаган инсондир. Навоий лирик ва эпик шоир, адабиётшунос олим ҳамда таржимон сифатида маданиятимиз тарихида алоҳида ўрин тутаган қаламкашлардан бири ҳисобланади. Жумладан, ҳар йили буюк мутафаккирнинг таваллуд айёмини нишонлаш юртимизда анъана тусига кирган. Шу сабабли, сўз мулкининг султони Aлишер Навоий
таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Конимех тумани ҳокими Муратхан Эгамқулов бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари туман марказида янгидан очилган "Aдиблар боғи"га ташриф буюриб Навоий бобомиз пойига гуллар қўйиб, улуғ шоирнинг хотирасини ёдга олишди. Кўтарингки руҳда ташкиллаштирилган байрам дастурида Конимех тумани касб-хунар мактаби ёшлари томонидан спектакллар, Алишер Навоийнинг ғазаллари ўқилди. Қўшиққа айланган байтлари ижро этилиб, саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди.
Elonlar
- “Yangi O‘zbekiston yoshlari – 2030” strategiyasi tasdiqlandi
- Xorijda ishga tayyorlash: til o‘rganish va kasbiy imtihon xarajatlari qoplanadi
- May oyidan boshlab kasbiy hamda pedagogik qayta tayyorlash kurslari ochildi
- Бугундан муддатидан олдин овоз бериш бошланди
- Касбга ўқитиш бўйича вилоят тажрибаси
- 2021-2022 ўқув йили учун ҳужжат топшириш

















