Наврўз байрамида неча кун дам оламиз?

 Президент фармонига кўра, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. 

Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади. 

● 19 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
● 20 март (якшанба) – дам олиш куни;
● 21 март (душанба) – Наврўз байрами;
● 22 март (сешанба) – қўшимча дам олиш куни (барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар);
● 23 март (чоршанба) – қўшимча дам олиш куни (барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар).

Prezidentning besh tashabbusi

MAXSUS IMKONIYATLAR

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish
?

Ekran suxandoni