Har kimki vafo qilsa vafo topqusidir
Har kimki jafo qilsa jafo topqusidir
Yaxshi kishi ko‘rmag'ay yomonlig' hargiz
Harkimki yomon bo‘lsa jazo topqusidir
Zahiriddin Muhammad Bobur
Oʻzbek mumtoz adabiyotining yirik vakili: buyuk shoir, tarixchi, olim. davlat arbobi, isteʼdodli sarkarda, boburiylar sulolasi asoschisi, temuriy shahzoda Zahiriddin Muhammad Bobur 1483-yil 14-fevralda Andijonda Umarshayx Mirzo oilasida tugʻilgan.
Boburning yoshligi Andijonda oʻtgan. Dovyurakligi va jasurligi uchun u yoshligidan «Bobur» («Sher») laqabini oladi. Otasi Axsida bevaqt, 39 yoshida fojiali halok boʻlgach, oilaning katta farzandi, 1494-yilda 12 yoshli Bobur valiahd sifatida taxtga oʻtiradi.
Bobur 1530-yili 47 yoshida oʻzi asos solgan saltanat poytaxti Agrada vafot etgan.
Tuz oh, Zahiriddin Muhammad Bobur,
Yuz oh, Zahiriddin Muhammad Bobur,
Sarrishtayi ayshdin koʻngulni zinhor
Uz oh, Zahiriddin Muhammad Bobur.
15- аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди.
1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.
2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.
3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган.
4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган.
5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.
6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.
7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.
8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.
9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.
10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.
11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.
12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.
13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.
14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой).
15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.
16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.
17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.
18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.
19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.
20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган.

Aлишер Навоий ўзбек маданияти, адабиёти тарихидаги улуғ сиймолардан бири. У ўзининг ҳаёти, ижодини ҳаққа ва халққа бағишлаган инсондир. Навоий лирик ва эпик шоир, адабиётшунос олим ҳамда таржимон сифатида маданиятимиз тарихида алоҳида ўрин тутаган қаламкашлардан бири ҳисобланади. Жумладан, ҳар йили буюк мутафаккирнинг таваллуд айёмини нишонлаш юртимизда анъана тусига кирган. Шу сабабли, сўз мулкининг султони Aлишер Навоий
таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Конимех тумани ҳокими Муратхан Эгамқулов бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари туман марказида янгидан очилган "Aдиблар боғи"га ташриф буюриб Навоий бобомиз пойига гуллар қўйиб, улуғ шоирнинг хотирасини ёдга олишди. Кўтарингки руҳда ташкиллаштирилган байрам дастурида Конимех тумани касб-хунар мактаби ёшлари томонидан спектакллар, Алишер Навоийнинг ғазаллари ўқилди. Қўшиққа айланган байтлари ижро этилиб, саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди.